Бош прокуратура “Сочи баённомаси”нинг бажарилиши бўйича ваколатли орган этиб белгиланди



 
  Расм манбаси : SheJoT.CoM

Ўзбекистон жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларни бериш тартиби тўғрисидаги баённомага қўшилди

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4237, 14.03.2019 й) билан Ўзбекистон 2017 йил октябрда Сочи шаҳрида имзоланган Жиноят ишлари бўйича ашёвий далил ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини бериш тартиби тўғрисидаги баённомага қўшилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг масъул ваколатли органи этиб белгиланди.

Жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари иш юритувида бўлган ёхуд судга юборилгунга қадар иш юритувида мавжуд бўлган терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар эса Ўзбекистон Республикасининг масъул ваколатли органлари сифатида халқаро шартномага мувофиқ ашёвий далилларни бевосита беради ва қабул қилади.

2019-03-14 20:53:24  |  744 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация