Навбатдан ташқари уй-жой кимларга берилади?



 
  Расм манбаси : Zab.ru

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат уй-жой фондига қарашли турар-жойлардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

Давлат уй-жой фонди тўғрисидаги Низом;

Турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ягона намунадаги ҳужжат (ордер) намунаси;

Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом;

Давлат уй-жой фондидаги турар жойнинг ижара шартномаси намунаси;

Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати;

Турар жойни ижарага олувчига топшириш далолатномаси намунаси тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси давлат уй-жой фонди тўғрисидаги низомга кўра, турар жойлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга тақдим этилади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, турар жой майдонини олиш учун навбатни белгилаш, шунингдек уни тақсимлаш ва давлат уй-жой фонди уйларида ижара шартномаси шартлари асосида фуқароларга тақдим этиш жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида идоравий уй-жой фонди бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Ушбу мақсадларда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари қарорига ва идоралар буйруғига асосан улар қошида турар жой масалалари бўйича комиссиялар тузилади. Комиссия таркибида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакили бўлиши шарт.

Хусусий мулк сифатида уй-жойларга эга бўлган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахслар, шунингдек ушбу уйларда яшовчи бошқа шахслар умумий асосларда уй-жой билан таъминланади.

Меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига, агар уларнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари энг кам иш ҳақидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга биноан фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаган ва таъминоти оз бошқа тоифаларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган ижара шартномаси талаблари асосида хусусийлаштириш ҳуқуқисиз фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.

Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.

Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага еки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йул қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.

Давлат идораларида ишлаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг иш жойида ёки истагига кўра яшаш жойида ҳам амалга оширилади.

Фуқароларни ҳисобга қўйиш учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро ёки унинг вакили томонидан ариза топширилади ва унга қуйидагилар илова қилинади: уй дафтари нусхаси ёки 17 шаклдаги квартира карточкаси нусхаси, иш жойидан маълумотнома, кадастр ҳужжати нусхаси, айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга соғлиқни сақлаш муассасаларидан маълумотнома.

Берилган ариза уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш тўғрисидаги фуқароларнинг аризаларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга уй-жойларни ҳисобга қўйиш вақти ва ушбу аҳоли пунктида фойдаланишга топширилаётган ва бўшаётган уй-жойларнинг майдонидан келиб чиққан ҳолда, рўйхатда белгиланган навбат тартибида тақдим этилади.

Уй-жойни тақдим этиш навбатини белгилашда фуқароларнинг ҳисобга қўйилиш вақти асосий мезон ҳисобланса, фуқароларнинг тенг шароитларида эса – уларнинг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ва ушбу идорада иш стажи ҳисобланади.

Фуқароларга уй-жойни тақдим этиш навбати қуйидагилар учун қўлланилади:

а) жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйилган фуқаролар;

б) қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, ўзаро маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан келишилган ҳолда иш жойи бўйича ҳисобга киритилган фуқаролар.

Навбатдан ташқари уй-жой қуйидагилар учун берилади:

а) уй-жойи табиий офат оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган фуқаролар;

б) давлат болалар муассасаларидан, қариндошларидан, васийлардан қайтган фуқаролар, агар қонун бўйича илгари эгаллаб турган уй-жой учун ҳуқуқи сақланиб қолинган бўлса, бироқ ушбу уй-жойга кўчиб кириш имкони бўлмаса. Ушбу ҳолатларда болалар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жойлар билан таъминланадилар;

в) ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация этилган фуқаролар, агар улар аввал эгаллаб турган уй-жойни қайтариб олишнинг имкони бўлмаса.

Реабилитация қилинган фуқаролар ҳукм ижро этилгунга қадар яшаган жой ҳудудидаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан уй-жой билан таъминланади;

г) бошқа аҳоли пунктларидан ўтказилган ёки таклиф қилинган раҳбарлар ва мутахассислар, шунингдек сайланадиган лавозимга сайланган шахслар, агар бу бошқа жойга кўчиб ўтиш билан боғлиқ бўлса;

д) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

Давлат уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш учун фуқароларни ҳисобга олишда зарур бўлган шарт-шароитлар рўйхати:

1. Турар жой майдонига эга бўлмаган, хусусий квартирада ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлаларда яшовчи фуқаролар).

2. Ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун 23 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар.

3. Ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарда яшовчилар, шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар бундан мустасно.

4. Алоҳида шахсий ҳисобга эга бўлган, қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар.

5. Алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган айрим сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар.

6. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига Тошкент шаҳрида охирги 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида яшаётган ва рўйхатда турган, бошқа аҳоли пунктларида камида 3 йил яшаётган ва рўйхатда турган фуқаролар киритилади.

Ушбу аҳоли пунктида доимий яшашидан қатъий назар қуйидагилар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар сифатида ҳисобга олинади:

а) дала шароитларида камида 20 йил ишлаган ва шу туфайли доимий яшаш жойига эга бўлмаган геология-қидирув ташкилотлари ва топография-геодезия хизматлари ходимлари;

б) ушбу банда белгиланган муддатда, аммо бошқа аҳоли пунктларида яшайдиган, агар улар яшаш жойи бўйича иш жойи жойлашган аҳоли пунктида амалда бўлган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш шартларига жавоб берган тақдирда, шу аҳоли пунктининг корхона, муассаса ва ташкилотларида узлуксиз ишлаган ходимлар.

2018-10-21 13:35:24  |  3215 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

11 изоҳлар

Ассалому алайкум мен 11йилдан буйон 3нафар фарзандларим билан ота онамникида яшаб келмокдамиз,кизларим вояга етмаган менга уй жой беришлари учун роса мурожаат килдим лекин фойдаси булмади.мурожатимни инобатга олиб йордам берсангиз илтимос.

Август 16, 2023  12:56

2.Рано

Мен 10 ёшли кизим билан 4 кв.м. нотурар жойда яшайман, ахволимиз огир. 10 йилдан буён ижтимоий уй беришмаяпти, прокуратурадан ижтимоий уйларда кимлар яшаб келмокда? Ростдан хам огир ижтимоий ахволдагилар яшаш яшамаслигини текширишни ва менга конуний ёрдам берилишини сураб куп марта мурожат килганман, аммо ижобий натижа олаолмаганман, 10 йилдан сунг тушундим конунлар факат хуатларда, амалда мендек аёлларга уй ажратилмас экан. УЗБЕКИСТОН-КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ. и.а.каримов.

Сентябрь 05, 2022  22:19

3.Санобар Файзиева

Мен 2002_йилдан бери бир нафар фарзандим билан отам ховлисида бир хонали уйда яшаймиз.отам ,онам вафот этган.уй номимга кадастр килинмаган.уйим таъмирталаб ахволда.илтимос менга давлатимиз томонидан уй жой берсинлар...

Июль 29, 2022  18:04

4.Мукаддас Кувватова

Ассалому алайкум мен ун йилдан бери тошкентда ижарада яшайман узим нотурар жойларда яшайдиган аеллар дафтарида тураман пропискам бухорода бир нафар фарзандим бор болам хам енимда тошкентда укитмокчиман иш жойим тошкентда пластик юради давлат иши субседия оркали уй олмокчиман шунга тошкентдан уй олса буладими илтимос неччи йилдан буен уйсизман

Феврал 01, 2022  15:14

5.дилшода

Ассалому алейкум мен елгиз она 2 нафар болам бор хозирги вактда ижарага тураман уйда тикувчилик килиб кунимни кураман уй жойим йук сизлардан илтимос киламан менга ердам беришийизни сурайман номер тел.915192348

Сентябрь 13, 2021  13:00

6.Орипова.машхура

Мегафон.уй.керак.уордам.беринг

Август 11, 2021  02:13

7.Ахмедова Муяссар

Ассалому алайкум хурматли катталар мен Ахмедова Муяссар турмуш уртогим вафот этган 2011 йилдан буён ижарада у уйдан бу уйга, бу уйдан уйга кучиб икки нафар фарзандим билан сарсонгарчиликда юрибман. Мен 2017 йилдан буён юкорига ёзиб хам кам таьминланганларга бериладиган уйлардан хам бериш мумкинмас экан. ололмаяпман менга ва икки нафар фарзандимни уй жой билан таьминлашингизни илтимос килиб сурайман. Узимнимас 2 нафар кизларим келажаги учун хам кайгураяпман. Агарда фарзандимни биттаси угил бола буганида хеч качон мурожат килмокчи эмасдим. илтимос кизларим учун

Май 22, 2021  17:21

8.Шахло

Ассалому алейкум исмим Шахло узим мехрибонлик уйида катта булганман ота она йук якинда опам оламдан утди битта фарзанди манда колди шу жиянимга канака имтиёзлар бор?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация