ТДЮУда мамлакатда биринчи «Интеллектуал мулк» кафедраси очилади



 
  Расм манбаси : Podrobno.uz

Кафедра Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради

Тошкент давлат юридик университетида 22 ноябрь куни мамлакатдаги биринчи «Интеллектуал мулк» кафедраси расман очилади.

У Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) бош директори Фрэнсис Гаррининг умумий ташаббуси билан ташкил қилинмоқда.

Кафедра интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, ўқув-услубий асосни яратиш, таълим фаолияти соҳасида ЖИМТ билан ҳамкорликни ташкиллаштириш, чет эллик экспертларни жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон вакилларини Турин (Италия)даги ЖИМТ академиясида ўқитишни ташкил қилиш каби вазифаларни бажаради.

Кафедра ўз фаолиятини Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.

2018-11-21 23:50:23  |  1748 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация