Хайрия ишларидан адвокатлар ҳам четда қолмаяпти



 
  Расм манбаси : mehrshafqat.uz

Палатанинг икки ҳудудий бошқармаси персонали бир кунлик иш ҳақини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳисобига ўтказди, хайрия акциясида вилоятлардаги адвокатлик тузилмалари ҳам фаол иштирок этмоқда

Коронавирус пандемиясига қарши курашга адвокатлар ҳамжамияти ҳам имкон даражасида ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Маълумки, пандемия шароитида беморлар ва аҳолининг муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида, сенаторлар ташаббуси билан, давлат органлари ходимлари ва барча кўнгиллилар маблағ ўтказишлари учун “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил қилинган эди.

Адвокатлар палатасининг ҳудудий тузилмалари орасида Қашқадарё ва Жиззах вилоят бошқармаларининг ходимлари бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ушбу жамғарма ҳисобига ўтказиб беришди. Хайрия ишларидан адвокатлик тузилмалари ҳам четда қолаётгани йўқ. Чунончи, Қарши шаҳридаги “Эргаш мақсадли ҳимоя” адвокатлик бюроси адвокати Э.Э. “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига якка тартибда 1 млн сўм хайрия қилган.

Бундан ташқари, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритувчи бир гуруҳ адвокатлар ўз ташаббуслари билан бир кунлик иш ҳақларини хайрияга йўналтиришмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида барча адвокатлик тузилмалари ўз имкониятлари доирасида хайрия ишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш истагини билдирган.

2020-04-01 19:20:07  |  2218 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация