Аудиторлик малака сертификати кимларга берилади?



 
  Расм манбаси : zarplatyinfo.ru

Президентнинг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан аудитор малака сертификатини олиш шартлари ва сертификатнинг муддатлари белгиланди.

Аудитор малака сертификати:

халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлганда дастлаб 5 йиллик муддатга берилади;

халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлганда навбатдаги муддати 10 йилга узайтирилади;

10 йилдан кам бўлмаган узлуксиз аудитор иш стажи мавжуд бўлганда  кейинчалик малака имтиҳонини топширмасдан муддатсиз даврга узайтирилади.

“Бухгалтерия ҳисоби” ёки “аудит” мутахассисликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган аудитор малака сертификатини олишга талабгорлар учун аудиторлик ташкилотида 1 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик асосида) эга бўлган тақдирда истисно қилинади.

Norma нашри изоҳи:Ҳозир Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўқитиш дастури асосида аккредитация қилинган нодавлат таълим муассасаларидан бирида ўқитишдан ўтишлари талаб этилади ва халқаро бухгалтер сертификати мавжудлиги ўрнига миллий сертификатга йўл қўйилади (Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга қаранг).

2018-09-20 17:21:03  |  2323 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация