Механизм ишга тушди: Тиланчилик билан шуғулланган аёлга жиноят иши очилди



 
  Расм манбаси : Zamin.uz

Маъмурий жазо тайинланганидан сўнг такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жиноий жазога тортиш нормаларини татбиқ этиш бошланди

Тошкент шаҳрида тиланчилик билан шуғулланган фуқарога жиноят иши очилди. Бу мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик учун биринчи жиноят ишими ёки йўқми, буниси аниқ эмас. Аммо ушбу факт 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сон қонун билан киритилган янги нормаларни амалда қўллаш бошланганини англатади.

“Дарё” нашрининг Тошкент шаҳар ИИББга таяниб хабар беришича, 1 апрель куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Шайх-шибли» маҳалласи яқинидаги автотураргоҳ ёнида 59 ёшли аёл тиланчилик билан шуғуллангани учун қўлга олинган. Маълум бўлишича, у январь ойида худди шу қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган ва энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима солинган экан.

Натижада унга нисбатан Жиноят кодексининг 127-1-моддаси 1-қисми («Тиланчилик») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 127-1-моддаси 1-қисмида (тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса) икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

ЎРҚ-514-сон қонун билан тиланчилик учун жиноий жавобгарлик белгиланганидан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев мазкур механизм бирданига татбиқ этилмаслигини, аввало ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари мониторинг қилинишини билдирган эди.

2019-04-03 12:36:14  |  2125 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация