Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилди!



 
  Расм манбаси : Скрин-шот

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми доирасида Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали синов тариқасида ишга туширилди.

Мазкур портални яратиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган эди.

Форумда Адлия вазири ўринбосари Маҳмуд Истамовнинг маълум қилишича, Advice.uz лойиҳаси Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Портал Буюк Британиянинг Citizens Advice тармоғи тажрибаларидан фойдаланган ҳолда яратилди.

Порталда қуйидаги ҳуқуқий масалалар:

меҳнат қонунчилиги;

чет элда ишлаш тартиби — миграция;

паспорт тизими;

оила муносабатлари;

уй-жой, коммунал хўжалик;

фуқаролар тадбиркорлиги;

ижтимоий ҳимоя масалалари;

соғлиқни сақлаш;

банк, солиқ масалалари;

транспорт соҳасидаги қонунчилик;

давлат хизматлари;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

таълим қонунчилиги;

суд-ҳуқуқ масалалари, ҳуқуқий ҳимоя;

мажбурий ижро бюроси, низоларни ҳал қилиш;

ҳарбий хизмат ҳақида маълумот олиш мумкин.

Сайтнинг ҳозирда ҳам веб, ҳам мобил версиялари мавжуд бўлиб, у фуқароларга исталган жойдан ўзларига қулай тарзда маълумот олиш имконини беради. Сайтдаги маълумотлар ўзбек ва рус тилларида бўлади. Чет элликлар учун алоҳида бўлим мавжуд бўлиб, у орқали чет эл фуқаролари Ўзбекистонга келиш, кетиш, бўлиш ва яшаш тартиби ҳақидаги ҳуқуқий маълумотлар билан араб, хитой, рус, немис, инглиз, испан, француз тилларида танишиши мумкин.

Advice.uz шу кунгача Ўзбекистон тарихида ўхшаши бўлмаган интерактив сайтдир. Унда инсон ҳаёти давомида дуч келиши мумкин бўлган деярли барча ҳуқуқий саволлар жавоблари ўрганилган. Шу билан бир қаторда, фойдаланувчилар онлайн режимда  савол бериб, жавоб олишлари мумкин бўлган онлайн мулоқот тизими ҳам бор. Бу ўзига хос ҳуқуқий тез ёрдамдир.

Чекка ва олис ҳудудларда яшовчи шахсларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш учун туман, шаҳарларда аdvice.uz ҳуқуқий маслаҳат бюролари жорий этилади. Advice.uz ҳеч қандай тижорий мақсадларни кўзламаган ижтимоий лойиҳадир. Ушбу лойиҳанинг мақсади фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

2019-04-25 17:47:13  |  2760 |   0  | 

16 изоҳлар

Июль 22, 2023  03:40

1.Сайера

Менга маслахат керак.Машенник компанияга богланиб колдим.

Август 19, 2022  02:46

2.Нилуфар

Ассалому алейкум хурматли Шавкат Миромонович сизга зуравон дан ходимларини килмишидан арз килмокчиман. Бугун 18. 08. 2022 й тахминан соат 6 ларда Бухоро вилояти Ромитан тумани Гаи ходими машинамизни асоссиз олиб куйди. Хатолик булса протокол килинг , хужжатларни сакланг дейишимизга карамасдан уз машинамизни беришни хохламади. Машинада болламнинг буюмлари, пулларим бор эди. Турмуш уртогим прокуратурага арз киламиз деб машинага утириб хайдаб кетаетган вактда Ж Едгоров машина эшигига осилиб олди, бошка бири тезлик билан ласетти машинаси билан йулимизни тусди. Эрим зудлик билан тормозни босдилар, мен ва кулимда булган 9 ойлик болам учиб кетиб, уриндикка урилдик. Шок холатида тушиб колдик. Болам чинкириб йиглаб юборди. Узим хомиладорман. Агар тормоз босишга улгуролмай колсалар бу еввойилар неча кишини бошини ейишига сабабчи буларди. Ахир биз демокротив давлатда яшаяпмиз куч ишлатиб зуравонлик килиш хвм машина хам хуждатларни олиб куйиб камига прокуратуга борамиз деганда хаетимизни хавф остига куйиш адолатданми. Келинг бизлар зиели оиламиз хужжат билан гаплашайлик десак хам кунмаса. Качонгача буларга пул кистирамиз, коррупцияга ботиб кетдику булар. Еш гудакнинг хаетини уйинчок килишга ким хукук берган буларга,. Хурматли Президентимизга мурожат киламан десам каттарок килиб видеога ол деб чалпиллатиб сакич чайнаб турибди. Булар шунчалик кучайиб кетган эканда. Хатто гапириш маданияти хам йук, саводсиз, худоси йук инсонлар кулида уйинчок булиб колдик. Булар мана шундай саводсизлигию маданиятсизлиги билан халкни асабини эговлаб, яна бечора халкни емонлаб чикади. Лекин аслида булар уз хатти харакати билан халкни уларга куч ишлатишга мажбур килар экан. Босар тусарини билолмай колган, халкни кийнаб пулини олиб мазза киладиган гаи ходимлари хеч кимдан куркмас экан. Кимга борсанг бор деб сакичини чайнаб утираверди. Нахотки буларни сурайдиган одам йук булса. Ахир пора бериш динимизда хам конунда хам такикланганку. Булмаса майли бошимдан айлантириб берардим шунча кийналгунча.булар качон туяди. Мана шундайлар бор экан Узбекистонимизда корупция хеч качон йуколмайди. Хуриатли Шавкат Миромонович Бухоро вил Ромитан тумани гаи ходимлари Ж Едгоров ва унинг шерикларига чора куришингизни сурайман.

Август 18, 2020  15:08

3.Каромат

тадбиркорлик килиш учун банкдан кредит олганман сардоба сув омбори тугони бузилиши сабабли талофат курганман хеч нарсам колмаган кредит тулаш тартиби кандай булади

Июнь 17, 2020  21:13

4.Yulduzxon

Meni ismim yulduzxon man Farģona shahrida tuģilib òsganman. Onamning betobligi hamda ukamning nogironligi uchun man onamning uyida 5 nafar farzandim bn yashab kelmoqdaman. Ukamning rafiqasi avval birga 7 yil yashab song ketib qolgan, nogiron ukamni qaraw malol kelganligi uchun. Song oradan 14 yil otgandan song yana qaytib keldi, Ukamning nogiron bolgandan keyingi davrda mening qaramogimda bolgan qari onam bn. Endi ukamning xotini qaytib kelgach Keliwmovchiliklar tufayli uyni bowab chiqib ketiwimni talab qilib janjal kotarmoqda shu sababdan mani onamning otasidan qolgan uyda qay birimizni haqqimiz bor. Va ukamning hotini uyni talawiwga haqqi bormi. Iltimos javobingizni kutaman.+998911172361

Апрел 02, 2020  10:10

5.Каттахужа

Углим 2019 йил 14 декабря куни йул транспорт ходисасига учради углим ДАН ходимлари назоратисиз харакатланаетган 6-7та юк мошинларни(шаландалар) кувиб утаетганда карама-кариш тамондан харакатланиетган авто эгаси йул бермаган имкониятдан кура била туриб й т х сини содир килган окибатида Зафаробод туман ички ишлари булими катта терговчиси мен углимга нисбатдан Уз РнингЖПКни 266 м 1к Билан айбдор деб 2йил АТИ ва1,5йил хайдовчиликдан махрум килдирди Вахоланки терговчи карама-карши харкатланган авто эгасини хайдовчилик хукуки булмаган ва ЙТХ булган куни икковини наркологик текширувдан утказмаганЙХК ларида кувиб утиш амали(маневр)ни бажараетган автога имкониятдан фойдаланиб йул бериш керак эди терговчи ишни факат бир томонлама курган хатто автотех экспертиза килдирмаган хаммасига сабаб карама-карши харкатланган авто эгаси терговчини синфдоши булади мен терговчи устидан шикоятонлайн тарзда килмокчиман менга ердам беринглар

Феврал 18, 2020  22:35

6.Bahtigul

Iltmas tezroq javob bering

Феврал 18, 2020  21:47

7.Bahtigul

Singlim alimet pulni undrib olomayapti buyro hodimlari ham undrib bera olmayapti qanday maslahat berasizlar jovob uchun oldindan rahmat.97 744 88 91

Январ 31, 2020  19:03

8.Alijon

Chet elga borish uchun maslahat bering



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация