Паталогик-анатомик текширувлар суд тиббий экспертизаси ўтказиш учун асос аниқланса, тўхтатилади
Ўзбекистонда патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш тартиби тўғрисида янги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида соғлиқни сақлаш вазирининг “Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, мурдани патологик-анатомик текшириш вақтида судга оид тиббий текширув ўтказиш талаб қилинадиган ўлим сабабларидан бирортаси аниқланса, ёриш тўхтатилади. Патологоанатом шифокори мурданинг барча аъзо ва тўқималарини судга оид тиббий экспертизадан ўтказиш учун сақлаб қолиш чораларини кўради. Патологик-анатомик текширувларнинг бажариб қўйилган қисмига баённома тузилади ва мазкур баённоманинг охирида судга оид тиббий экспертиза ўтказиш учун асос бўлган ҳолат кўрсатилади.
Патологик-анатомик текширувларнинг бажариб қўйилган қисми юзасидан текширув ўтказишни бошлаган шифокор ушбу баённоманинг бир нусхасини кейинчалик экспертиза тадқиқотида фойдаланиш мақсадида мурдани судга оид тиббий экспертиза ўтказадиган шифокорга тақдим этиши, баённоманинг иккинчи нусхаси судга оид тиббий экспертиза ўтказаётган шифокорнинг қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи имзоси билан патологик-анатомик муассасада сақланиши шарт.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш