Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш учун жарима: 92 150 сўмдан 921 500 сўмгача



 
  Расм манбаси : Тuron24

Белгиланмаган жойларга турли хилдаги чиқиндиларни ташлаган фуқаролар жаримага тортилади.

“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмунига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилди.

Унга кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш – фуқароларга 92 150 сўмдан 552 900 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам такрорланса – фуқароларга 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача, мансабдор шахсларга эса – 921 500 сўмдан 1 млн 843 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

2018-10-22 15:53:22  |  3196 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация