Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеотасмага ёзилади



 
  Расм манбаси : newsarmenia.am

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Қонун билан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан қўлланиладиган бошқа процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш шартлиги белгиланмоқда.

Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади.

Айни чоғда қонунда, ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашишининг видеоёзув орқали қайд этилишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистон президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида жорий этилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши билан боғлиқ вазиятни бир оз яхшилаши айтилмоқда. Зеро, гумонланувчи шахсларнинг бежиз ва бесабаб ўз ҳимоячисидан воз кечиши жиноят ишларини юритишда кўп учрайдиган ҳоллардан бири бўлиб, бу тергов органлари томонидан “ноқулай” адвокатдан қутулиш мақсадида қўлланиладиган “самарали” амалиёт эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

2020-05-11 23:29:23  |  339 |   0  | 

8 изоҳлар

Май 12, 2020  19:28

1.Абдувохид Якубов

Воз кечиш жараёнида гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи ва махкумнинг якин кариндошларидан бирининг розилиги хам талаб килиниши тартиби урнатилса терговчилар уюштирадиган уйинни олдини олиш эхтимоли кучаяди

Май 12, 2020  18:19

2.Алишер

Данная норма для адвокатов не имеет никакой практической пользы и ,на мой взгляд, еще более укрепляет позиции следствия. "Так ты же сам отказался, еще и на видео !!! " - вот какой теперь будет аргумент у следователей. Поможет лишь только одно: обязательность участия адвоката по уголовному делу, если не своего, то назначаемого специальной программой по принципу ротации, что полностью исключает вероятность "карманного адвоката".

Май 12, 2020  14:20

3.Адвокат Шерзод Олимов

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш учун биринчи навбатда шахсни яқин қариндошларига хабар бериш орқали ҳимоячи таклиф этишлари мумкинлигини тушунтириши шарт. Агарда сӯроқ қилинувчини қариндошлари рад этса, бу таклифдан бош тортишса, белгиланган вақтдан сабабсиз кечикиб кетишса ёки сӯроқ қилинувчини ҳеч кими бӯлмаса у ҳолда давлат томонидан бериладиган ҳимоячини айнан қайси бирини танлаш имконини бериши керак. Умуман олганда бу автоматик усул билан амалга оширилса бӯладиган нарса. Видео тасвирга олиш билан муаммо хал бӯлмайди. Шундоқ ҳам зир титраб турган "бечора" видеотасвирда дардини айта олармиди. Қариндошлар томонидан ёлланган адвокатдан воз кечишда сӯроқ қилинувчи яқин қариндошларига телефон қилиб воз кечиш сабабини айтиши ва бу холат расмийлаштирилиши керак.

Май 12, 2020  04:05

4.Хамидулла

Ният қиламанки, ушбу ўзгартириш Ижобий натижа беради. Бе ерда ўринли савол туғилади: депутатлар терговчиларнинг видеоёзувни ёзиб олиш учун моддий техника базаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, бунга давлат бюджетидан қанча маблағ кетишини ўрганишганмикан? ушбу ҳолат эртага гумон қилинувчи, унинг қариндошлари ёки адвокат зиммасига тушмасмикин? Ахир эртага терговчи менда видеоёзувни ёзиб олишга ёки диск (флэшка) сотиб олишга имконим йўқ, мени бу нарсалар билан таъминлашмаган деб айтмасмикан? Умид қиламанки, бу нарсалар ўрганилиб, давлат бюджетидан зарур маблағ ажратилади.

Май 12, 2020  03:30

5.Ахрор

Терговчи, яъни у ички ишлардан буладими ёки дхх ходимларидан бири буладими, фукаронинг уйига хеч кандай ордерсиз прокурор санкциясисиз кириб тинтув уткизиши, гумонланувчининг шахсий булган мобиль телефони ёки бошка шубхали булган буюмларини тортиб олиб куйиш холатларини хам видео тасвирга олиб баённомага илова килиш ва бу холат хатто маъмурий хукукбузарлик ишларига оид булган жараёнларда хам кулланиши менимча адолатлирок ёндашув булиб, сохта айблвларни олдини олади деб уйлайман.

Май 12, 2020  02:31

6.Мухамедова Майя

В действительности адвокат в своей практике часто сталкивается,что дознаватель либо следователь застпвляет или уговаривает подзащитного (доверителя) отказаться от не понравившего ему адвоката,часто подзащитные доверившись так и поступают,чтобы не идти на конфликт со следователями.И факт что никакая видеосьемка не поможет зафиксировать данный противозаконный факт.Чаще следователи приглашают своих знакомых адвокатов,которые идут на поводу следователя.Поэтому я считаю,что видеосьемка не поможет закрепить законность отказа от адвоката.

Менинг таклифим қуйидагича бўлган эди. Унга кўра, 1. “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган даврда исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечиш фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси ва ўз хоҳиши билан бўлганида, шартнома тузилган ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси орқали тавсия этилган ҳимоячи иштирокида, ҳимоячи ўз ҳимояси остидаги шахс билан ҳоли учрашганидан кейин қабул қилинади. Бу ҳақда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек ҳимоячи, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор имзолайдиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади. 2. Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан ҳоли учрашиши видеоёзув орқали қайд этилишига йўл қўйилмайди.

Май 12, 2020  00:25

8.Аллан

Всё это (запись/фиксация на видеокамеру об отказе от юридической помощи конкретного адвоката и приложение записи к протоколу) не имеет никакого практического и процессуального значения! Пересматривать надо механизм "отказа", а не запись итоговой "сцены". Все "процедуры" до заявления такого отказа, будут "сделаны" в кабинете следователя/камере СИЗО до прибытия адвоката. В итоге, сам факт видеофиксации "отказа от юридической помощи" конкретного адвоката это будет процессуальный фарс, "шоу-программа" возведенная в уголовно-процессуальный ранг. При таком продолжении (установление обязательности видеофиксации без пересмотра механизма "отказа" и обязательств указания в протоколе типа техники, носителя информации, его опечатывании, подтверждения подписями понятных и прочего) УПК превратиться в сценарий многосюжетного блокбастера для каждого из следователей, в котром последний будет "сам себе режиссёр"!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация