“Электрон жиноят иши” тизимининг техник қурилмалари ҳақида маълумот берилди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Бармоқ сканери, шахсий маълумотларни киритиш ва суратларни электрон қайд этиш ускуналари

2018 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандларини ижро этилиши натижаларига бағишланган матбуот анжуманида “Электрон жиноят иши” ахборот тизимининг ёрдамчи қурилмалари ҳақида маълумот берилди, шунингдек, уларнинг иш принциплари тушунтирилди.

Улардан бири бармоқ сканери бўлиб, кўрсатма берувчи албатта унга бармоғини қўйиши лозим бўлади. Шунингдек сенсор экранга электрон имзо чекиш ва компьютерга киритиш ҳам кўрсатма берувчининг шахсини аниқлаш ва унинг кўрсатмаларда иштирок этганлиги билан боғлиқ шубҳаларнинг олдини олади. Бундан ташқари, суратларни электрон қайд қилиш тизими ҳам ишлайди.

Бу қурилмаларнинг ҳаммаси шу кунга қадар кўп кузатилган терговдаги кўрсатмалардан тониш, аслида тушунмаганлик ёки умуман бу жараёнда бўлмаганлик каби баҳоналарнинг олдини олишда ҳамда барча жараёнда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

2018-12-24 19:31:03  |  2169 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация