2018 йилда 9 нафар адвокат жиноий жавобгарликка тортилган



 
  Расм манбаси : ИА Regnum

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси 2016-2018 йиллар давомида жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони ҳақидаги маълумотни ўз сайтида эълон қилди. Унга кўра, 2018 йил давомида 9 нафар адвокатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилганлар сони ҳам 9 нафарни ташкил этади. Ҳудудлар кесимида олинганида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида икки нафардан адвокат жиноий жавобгарликка тортилган. Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эса бундай ҳолат биттадан қайд этилган (Эсингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Ахтамов 12 минг АҚШ доллари пора олаётганликда гумон қилиниб 2018 йилнинг 3 сентябрь куни ДХХ ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида ОАВда хабарлар тарқалган эди. Норасмий манбаларнинг маълумотига қараганда, мазкур жиноят иши бўйича ҳали суд ҳукми чиқмаган).

Бу рақамлар салбий кўрсаткичлар саналса-да, маълумотномада қайд этилган аввалги йилларга доир кўрсаткичлар билан таққосланганида уни ижобий баҳолаш ҳам мумкин. Зеро, жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони 2017 йилда 29 нафарни, 2016 йилда эса 32 нафарни ташкил этган. Ҳудудлар кесими бўйича эса энг катта рақамлар Тошкент шаҳри (тегишли равишда 9 ва 10 нафар) ҳамда Самарқанд вилояти (2 ва 5 нафар) ҳиссасига тўғри келган.

2019-01-30 20:35:20  |  3174 |   0  | 

5 изоҳлар

Июнь 11, 2020  23:57

1.Элбекман

Яхши адвокатлар бор деб эшитганман лекин курмадим. Биттаси Терговчига сотилиб кетди. Ракибларимга кушилиб, Асоссиз Жавобгар килгач тулаган пулимни устимдан езмасин деб уйимга почта килиб жунатди. Айб эьлон килиш карорига имзо хам куймаган лекин мен асоссиз айбдор булдим.

Июнь 11, 2020  23:49

2.Элбек

Яхши адвокатлар бор деб эшитганман лекин курганим йук. Мен курганларим Хизмат учун олган пулини 10/1 кисмини кирим килар., шундан кейин хам Харажатлари доим мижозлари буйнида, билмадим бу оч, танбал, билимсиз, виждонсиз ва куркок адвокатлар халкни корига яраётганми йукми, лекин куни утаяпди. Адвокат

Адвокатлар томонидан битта булса хам жиноят содир этилиши, албатта оклаб булмайдиган холатдир. Лекин, адвокат хам инсон, билиб-билмай хато килади, яьни у хам "бандаи ожис". Шундай экан, биз адвокатлар барчамиз Республика Адвокатлар палатаси рахбарлигида бирдамликда фаолият курсатиб, узаро тажриба алмашиб, мавжуд муаммолар буйича илмий-амалий тадбирлар утказиш оркали фаолиятимизда юз бериши мумкин булган салбий холатларнинг олдини олиш чораларини куриб боришимиз максадга мувофикдир. Ана шундагина, адвокат деган шарафли касбнинг нуфузини ошириб боришимиз мумкин....

Январ 30, 2019  21:43

4.Жаҳонгирман

Айрим Адвокатлар фаолияти -0, судья ва прокурорга илтифот кўрсатиб туришдан бошқасига ярамайди. Соҳани ислоҳ қилинглар энди!

Албатта бу аянчли. Лекин бунинг учун омиллар куп булмаса хам бор эди. Бири объектив омиллар булса- конунчиликдаги камчиликлар, адвокатларни суст булишлари булса, иккинчи омил бу химоя остидаги шахслар (уларнинг вакилларини), вакил килувчиларнинг ноурин далдаларию - эхтирослари хисобланади. Албатта жиноий килмиш содир этишга мойил килувчи омилларни сабаб килиб, хукукбузарликни ва адвокатларни касбий фаолияти билан боглик хукукбузарликларни оклаб булмайди. Уйлайманки, кейинчалик бундай салбиятлар сафимизда камаяди. Менинг фикримча Адвокатлар палатасидаги ижобий субъектив узгаришдан адвокатлар жипслигини, бирлиги ва хамнафаслигини таъминлаши аник. Ш. Содиков рахбарлигида киска оралик вакт мобайнида жуда катта ташкилий ишлар амалга оширилди. Буни кейинрок айтиб булса хам унутмаслигимиз керак. Энди шу команда янги рахбар билан адвокатурада жуда сезиларли ишларни амалга оширишларига ишончим комил. Биз хамиша ёнингиздамиз!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация