Прокурор ёрдамчисига 2,5 минг доллар пора таклиф қилган ҳисобчи ушланди



 
  Расм манбаси : informator.news

Қашқадарё вилоят прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бўлими ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида йирик миқдорда пора бериш жиноятининг олди олинди, деб хабар беради Kun.uz.

12 октябрь куни соат 14:15 да Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жўраев Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Шаҳрисабз тумани прокурори ёрдамчиси С.Ғайбуллаевнинг хизмат хонасида унга 2500 (икки минг беш юз) АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-15 11:43:08  |  1932 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация