Дастлабки тергови прокуратура томонидан олиб бориладиган жиноятлар рўйхати тўлдирилди



 
  Расм манбаси : "Озодлик".

Уч ойдан сўнг кучга кирадиган 197-1 ҳамда 229-4-моддалар дастлабки тергови прокуратура органлари томонидан олиб бориладиган жиноятлар рўйхатига қўшилди

“Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Жиноят кодексига иккита янги модда (297-1-модда) қўшилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Қонун билан Жиноят-процессуал кодекснинг 345-моддаси иккинчи қисми янги таҳрирда баён қилиниб, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик (197-1-модда) ҳамда ер бериш тартибини бузиш (229-4-модда) жиноятлари бўйича дастлабки тергов прокуратура органлари томонидан олиб борилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўзгаришлар 3 ойдан сўнг кучга киради.

ЖПК 345-моддасига мувофиқ, дастлабки тергови прокуратура томонидан олиб бориладиган жиноятларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

97-модда. Қасддан одам ўлдириш

98-модда. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш

99-модда. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши

100-модда. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш

101-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш

102-модда. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш

103-модда. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш

103-1-модда. Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш

108-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш

116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик

141-модда. Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш

141-1-модда. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш

142-модда. Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш

143-модда. Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш

144-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

145-модда. Виждон эркинлигини бузиш

146-модда. Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

147-модда. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш

148-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш

149-модда. Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш

175-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш

180-модда. Сохта банкротлик

181-модда. Банкротликни яшириш

181-1-модда. Қасддан банкротликка олиб келиш

184-модда. Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (3-қисм, жуда кўп миқдорда)

186-модда. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (2-,3-,4-қисмлар)

192-1-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш

192-2-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш

192-3-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш

192-4-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш

192-5-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

192-6-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш

192-7-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш

192-8-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш

192-9-модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш

192-10-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш

192-11-модда. Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш

197-1-модда. Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик

205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш

206-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш

207-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш

208-модда. Ҳокимият ҳаракатсизлиги

209-модда. Мансаб сохтакорлиги

210-модда. Пора олиш

211-модда. Пора бериш

212-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш

215-модда. Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш

218-модда. Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш ёки фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш

219-модда. Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш

220-модда. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар

221-модда. Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик

229-4-модда Ер бериш тартибини бузиш

230-модда. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш

231-модда. Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш

232-модда. Суд ҳужжатини ижро этмаслик (2-қисми, мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса)

233-модда. Банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш

234-модда. Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш

235-модда. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш

236-модда. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш

241-1-модда. Жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш

242-модда. Жиноий уюшма ташкил этиш

265-модда. Халқаро учиш қоидаларини бузиш.

2019-03-05 17:06:19  |  5739 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация