Сохта банкротлик, банкротликни яширганлик ва қасддан банкротликка олиб келганлик учун жавобгарлик кучайтирилади



 
  Расм манбаси : Total.kz

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси 1 мартга қадар Қонунчилик палатасига тақдим этилиши белгиланган

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига сохта банкротлик, банкротликни яширганлик ва қасддан банкротликка олиб келганлик учун оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Ўзбекистон президентининг “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Бош прокуратурага Олий суд билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар муддатда зарур қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси юклатилган.

Жиноят кодексининг амалдаги таҳририда сохта банкротлик (ЖКнинг 180-моддаси), банкротликни яширганлик (181-модда) ва қасддан банкротликка олиб келганлик (181-1-модда) учун бир хил жазо белгиланган: ЭКИҲнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Қасддан банкротликка олиб келишда етказилган зарар миқдори кам бўлса, иш (МЖтКнинг 179-5-моддаси билан малакаланиб, маъмурий жазо тайинланади. Ушбу моддада айбдор мансабдор шахслар учун ЭКИҲнинг 15-20 бараварича жарима кўзда тутилган.

2019-02-04 17:46:59  |  2158 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация