Турар-жой мулкдорининг келини ва куёви ҳам унинг оила аъзолари деб тан олинди



 
  Расм манбаси : aif.by

Уй-жой кодексидаги бу янгилик ажрашган аёллар ва уларнинг фарзандларини кўчада қолдирмайди

Турар-жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини ҳам унинг оила аъзолари қаторига киритилди. Бу Уй-жой кодексининг 32-моддаси иккинчи қисмининг янги таҳририда акс этган. Мазкур банд эндиликда қуйидагича баён қилинган:

"Тураржой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.

Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин".

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур ўзгартиш хотин-қизларнинг никоҳдан ажралган ҳолларда ўзи яшаб келаётган (келин бўлиб тушган) мулкдорнинг уй-жойидан фойдаланиш, бу уйга ўзининг фарзандларини ҳам кўчириб киритиш ҳуқуқини беради.

Яъни, мазкур норма хотин-қизлар ҳамда фарзандларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, оилавий ажримлар пайтида юзага келадиган можароларнинг олдини олишга хизмат қилади.

2019-04-05 21:47:39  |  793 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация