Одам савдосининг олди олинди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи 32 ёшли Ш.Х икки аёлни фоҳишалик учун Қозоғистонга олиб ўтаётганида қўлга олинди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси хабарида қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда нурафшонлик Ш.Х 24 ёшли Н.Э ва 31 ёшли Г.В.ларни фоҳишалик учун ёллаб, қўшни Қозоғистон Республикасига олиб кетаётган вақтида ушланган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Н.Э қашқадарёлик, Г.В эса янгийўллик бўлган. Ш.Х уларни қозоғистонлик Рима исмли аёлнинг уйига олиб боришни режалаштирган.

Ҳозирда Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими томонидан Ш.Х га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

2018-11-13 17:49:17  |  1796 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация