Конституцион суд қарорларини бекор қилиш тартиби ишлаб чиқилади



 
  Расм манбаси : www.ksu.uz

Ўзбекистон Конституциясига кўра, Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас

Ўзбекистонда Президент, Вазирлар Маҳкамаси, Конституцивий суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва уларни бекор қилиш қилиш тартиботини белгилаш режалаштирилмоқда. Бу Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Олий суд, Конституциявий суд, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди идораларга пухта асосланган таклифлар тайёрлаш ва 2019 йил 1 сентябргача муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш вазифаси юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Конституциявий суд Ўзбекистон қонунчилиги, шу жумладан, Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлайди.

Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас (109-модда).

2019-04-08 14:38:32  |  2061 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация