Яхши адвокатлар анқонинг уруғими?



 
  Расм манбаси : 24krasnodar.ru

Таҳририятдан: Ҳуқуқшунос-блогер Баҳодир Аҳмедов ўз телеграм-каналида пост қолдирибди. “Адвокатлар ҳолати” номли бу постда муаллиф одамларда адвокатларга нисбатан ишонч йўқ даражага етганлиги, кадрлар муаммоси, ўткир ва инсофли адвокатлар ниҳоятда камлиги ҳақида ёзган. Соҳадаги мавжуд аҳволга четдан субъектив нигоҳ. Постда айрим кескин фикрлар бор, аммо улар “адресли” бўлиб, нонини ҳалоллаб ейдиган адвокатларга тааллуқли эмаслигини муаллиф эслатган. Шундай бўлса ҳам, ўқувчиларимиздан “ким бўлса бўлсин, ҳамкасбимиз-ку барибир” дея пост эгасидан домангир бўлмасликни сўраб қолган бўлардик. Зеро, соҳа имижи учун қайғурар эканмиз, куч ишлатар органлар ва суд фаолиятига дохил муаммоларимиз билан бирга, ички муаммоларимизни ҳам муҳокама қилсак, уларни бартараф этиш устида фикрлашсак кўпроқ фойдали иш қилган бўламиз.

Марҳамат, холис муносабатингизни изоҳларда билдиришингиз мумкин.

P.S. Блогер пости таҳрир ва тузатишларсиз берилмоқда.

***

Адвокатлар ҳолати

Нимагадир кўпчилик билан гаплашганимизда бир гап доим такрорланади. Жуда мураккаб ишлар билан мурожаатчилар келиб қолса, бу жуда чуқур юридик иш экани, адвокат олиши кераклигини айтамиз. Лекин шикоятчилар адвокатларга ишонмаслигини айтади.

Одамлар айтишича, адвокатларнинг 95 фоизи фирибгардан фарқи йўқ ва фақат пулингни олишни билади дейишади. "Ука, 2-3 та адвокатга бордик. Пул бердик. Ҳеч нима қилмай пулни олиб кетишни билади улар. Амалда эса 0. Ҳаттоки, рақиблар билан келишиб кетиб қолишади" дейишади аризачилар.

Адвокатлар бизда муаммо эканини Президент ҳам айтди, бизнинг давлатга келган БМТ махсус маърузачиси Гарсия-Саян ҳам айтди. 30 ёшдан кичик адвокатлар 70 нафарга етмагани ҳам бор гап.

Кўпчилик адвокатларни кўрсак, олдин терговда ишлаган, ҳозирда пенсияда бўлади. Аксарияти фуқаролик, иқтисодий масалаларни тушунмайди. Албатта, менинг ўзим таниган зўр адвокатлар ҳам бор. Ўз ишини устаси. Аммо, адвокат деса кўз олдимизга эски даврда терговчи бўлган, папкаларини кўтарган, эски пиджак кийган одамлар келади. Сўнги вақтларда ичидан ўткирлари ҳам чиқмоқда.

Хорижда адвокат деса кўринишидан ҳақиқий қонунлар даҳоси, ўзига ишонган, битта саволи, битта хужжати билан кўп ишларни ҳал қилиб ташловчи харизмага эга шахс ҳаёлга келади. Бизда ҳам шундай кунлар келар. Балки бунда судлар билан муаммо бордир. Одил суд 100 фоиз таъминланса, адвокатлар имиджи, ундаги сифат ҳам ўзгарармиди?

Юқоридаги гаплар ўз ишини устаси бўлган адвокатларга тааллуқли эмас. Умумий ҳолат назарда тутилди.

Баҳодир Аҳмедов.

2020-03-05 16:33:47  |  326 |   0  | 

12 изоҳлар

Март 09, 2020  20:57

1.Ойбек Рахимов

Одил судлов тизимини ишга тушириш усуллари... Ошкора курилаётган иш жараёнида адвокат досьеси учун маьлумотларни аудиоёзувдан фойдаланишини илтимоснома тарзида маьлум килди. Суд мажлис баённомаси юритилаётганини таькидлаб илтимосномани рад этди, адвокат судга унинг мустакиллигини лекин конунга буйсунишга мажбурлигини, ошкора курилаётган иш жараёнида адвокат досьеси учун маьлумотларни аудиоёзувдан фойдаланишга судья рухсати билан йул куйилиши хакидаги конун талаби унинг рад этиши хам мумкинлигини билдирмаслигини, ошкора ишларда кушимча чеклов урнатишга судни хам хакки йуклигини эслатди ва суд фармойиши ноконунийлиги сабабли буйсунмаслигини маьлум килди... Ушандан буён бу холатни эшитган колган судлар судьялари айнан шу адвокатнинг аудиоёзув хакидаги талабини каноатлантирадиган булибди... Буни нима кераги бор дерсиз... Судда судьялар конуний, адолатли ва асосли карорни хозирга кадар камдан кам чикарсада, узлари катнашадиган суд жараёнида уйкусираб утирмайдиган булибди... Бу харакатлари учун адвокатни хамкасблари хатто уни интизомий жазога тортишга хам улгуришибди... Хикоя хаётий вокеаларга асосланган...

Март 09, 2020  16:08

2.Шарофжон

Хурматли редакция, Фаргона шахар 4- ИИО ФМБ бошлигининг адвокатга нисбатан харакатлари буйича хизмат текшируви утказилиши айтилган эди. Илтимос натижалари буйича маълумот берсангиз. Бу каби мансабдор ходимларга чора курилмаса, бу харакат одатга айланиши мумкин деб хисоблайман.

Авваламбор, ўзини устида доимий ишлаш, мижози манфаати учун барча билими, тажрибаси ва имкониятларини қўллаш ва тўланган ганорарни оқлаш учун интилиш, адвокат одобига қатъий риоя этиш, қонуний фаолият-буларни ҳаммаси адвокатнинг принципи бўлиши лозим. Бундан ташқари адвокатга қўрқмаслик, шижоаткорлик ва ватанпарварлик сифатларини уйғунлиги зарур. Ҳозирда Президентимиз ташаббуслари билан адвокат мақомини қонуний белгилаш ва уни ижтимоий мавқеини кўтариш учуг жуда катта ижобий ишлар қилинмоқда ва лойиҳалар ўрганиб чиқилмоқда. Бундан хулоса шуки, биз адвокатлар одобда ўрнак кўрсатиш ҳаракати билан бўлишимиз керак. Аллоҳ насиб этса, яқин келажакда адвокатура институтини такоммиллаштириш концепцияси орқали юуюк натижаларга эришамиз. Фақат адвокатлар жамоаси ўзларини холислиги ва беғаразлигини сақлаши лозим. "Чўнтак" адвокатларга нисбатан ҳамжамоамиз муросасиз бўлиши лозим.

Март 05, 2020  20:46

4.Юллдашов Ёқубжон Адвокат

Ассалому алейкум азиз юртдошлар! Аввало -адвокат хам оддий инсондир,лекин хар қандай оддий инсон адвокат була олмайди.Гапим билан шуни айтмоқчиманки хамма касб эгалари оддий инсонлар булиб уларни узига яраша камчиликлари мавжуд.Инсонларни камчилигини уларни касбига боғлаш бу нотуғри холат.Статистикани курингчи утган йиллар давомида фоиз хисобида жиноят қилган хуқуқни қулловчи идоралар ходимларини оладиган булсак аниқ маълумотим йуқ лекин бир жойда уқиб қолдим,судьялар,прокурорлар,ИИВ ходимлари сафида жиноятга қул урганлар бор.Нега энди хамма уларни касбидагилар ёмон демайди лекин битта Адвокат хатоси бирдан хамма адвокатларни бир қаторга қуяди.Шунинг учун мен бу танқидга туғри қарайман ва Адвокатлик фаолиятимда уз устимда ишлаб изланиб хуқуқий ёрдам учун зарур булган касбимизга оид билимларни урганишни давом этаман.Касбимизни имиджи масаласига келсак уни кутариш учун хар бир адвокат маъсулдир.Бошқа идораларга ағдариш менимча қисман нотуғридир.Бу менинг фикримдир.Бекорга айтишмайдику фақат меваси ширин дарахтга тош отишади. Шунингдек бизни орқамиздан гапирувчилар бор экан-билингки биз улардан олдиндамиз.

Март 05, 2020  20:17

5.Мўминжон

Демократиятик давлатларда адвокатларга ишонч,талаб,рақобат мавжуд,Бизда эса эндигина бунга қадам ташланаяпти. Албатта билимдон,фидоий адвокатлар ҳам бор. Суд тизими ўзгариб,хуқуқий онг,хуқуқий маданият ривожланмагунича, адвокатура мактаби ҳам ўзгармайди.

Март 05, 2020  19:44

6.Муродулла

Авваламбор,ишонч билдирувчи шахс адвокат билан шартнома тузишдан один, у хакида суриштириб, ишини хал эта олишига ишонса шартнома тузиши лозим. Ундан сунг иш холатига кура реал фактлар мавжуд булса, иши хал булмаслиги антик булса, адвокатдан хафа булишни узи ноурин

Март 05, 2020  19:27

7.Акмал

Суд прокуратура чириб ётгандан кейин адвокатларни яхшисига йул йук. Шунинг учун хам посредник, не компетентный, муттахам адвокатлар шароитдан фойдаланишади.

Март 05, 2020  19:22

8.Акмал

Адвокат



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация