Маҳкумларга қариндошлари билан масофавий видео-учрашувлар орқали кўришиш имкони яратилади



 
  Расм манбаси : Zamin.uz

Ўзбекистонда маҳкумларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар билан масофали видео-учрашувини ташкил этиш механизмлари такомиллаштирилади. Бу 2018 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия тизимини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитасида назарда тутилган.

Қайд этилишича, бу борада ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган маҳкумларнинг иш ҳақидан ундирилган маблағнинг эллик фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш, эллик фоизини эса жазони ижро этиш ва пробация хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантиришга йўналтириш тартиби жорий этилади.

Жазони ижро этиш ва пробация хизматининг моддий-техника базаси ривожлантирилади, ходимларни рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Бу борадаги ишлар учун ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги масъул этиб белгиланиши мумкин.

2018-10-16 14:55:04  |  1748 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация