Тиззагача сувга ботган олти киши. Меҳнат вазирлиги воқеани суриштирмоқда



 
  Расм манбаси : Facebook

27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда пахта даласи ёнидаги ариқда тиззасигача сувга ботган ҳолда турган 6 кишининг сурати тарқалди. Суратдан уларнинг қайсидир «айби» учун шу йўсин жазоланганини англаш қийин эмас. Айрим асосли тахминларга кўра, улар пахта теримига жалб қилинган корхона-ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ёки теримчилар гуруҳи етакчилари бўлиб, кунлик пахта териш “плани” бажарилмагани учун шундай жазога “маҳкум этилган”.

Аммо ушбу воқеа айнан қаерда ва қачон рўй бергани, суратларда айнан кимлар тасвирлангани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги воқеа юзасидан суриштирув бошлаб, жамоатчиликка мурожаат билан чиқди:

 «Вазирлик ушбу фотосурат олинган жой ва бунга сабаб бўлган вазиятни аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай ахборотни тақдим этишингизни сўрайди. Ҳар қандай ахборотни +99895-145-88-44 телефон/телеграм рақамига қўнғироқ қилиш ёки вазирликнинг Фейсбукдаги саҳифасига шахсий хабар йўллаш орқали маълум қилишингизни сўраймиз», – дейилади мурожаатномада.

2018-10-27 19:04:49  |  768 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация