Самарқандда Туроб Жўраев даврида бошланган ноқонуний қурилиш билан Бош прокуратура шуғулланади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Самарқандлик блогер Мирзо Субҳонов шу йилнинг июль ойида ўз блогида «Самарқандда навбатдаги шубҳали қурилиш» сарлавҳаси остида ўз блогпостини эълон қилган эди, деб ёзади Kun.uz.

Блогер ўз чиқишида «Самарқанд шаҳри марказида жойлашган 9-қаватли Университет биноси, икки йил ўтар-ўтмас, яна янгидан капитал таъмирланмоқда. Собиқ иттифоқ чоғида қурилган бино 2 йил олдин давлат бюджетининг 6,0 млрд сўмлик маблағи ҳисобидан тўлиқ таъмирланган эди. Бу сафар бинони капитал таъмирлаш учун бюджетдан яна 9,9 млрд сўм ажратиш белгиланган. Ачинарлиси, ўша 9,9 млрд сўмлик бюджет маблағларининг батафсил сарфланиши ва қурилишнинг бошқа тафсилотлари буюртмачи – Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси (собиқ капитал қурилиш бошқармаси – УКС) томонидан жамоатчиликдан яширилмоқда», деб ёзган.

Бюджетдан айнан СамДУ биносини таъмирлаш учун 9,9 миллиард сўм маблағ ажратилганини М.Субҳоновга вилоят Инжиниринг компанияси бош муҳандиси Д.Муродқобилов тасдиқлаган.

Қурилиш талаб ва меъёрлари бўйича, бирор бинони капитал таъмирлаш учун етарли асос бўлиши шарт. Бунинг учун биринчи навбатда бино авария ҳолатида бўлиши ва идоралараро қурилиш комиссиясининг расмий нуқсонлар далолатномаси («дефектный акт») расмийлаштирилиши лозим.

СамДУнинг бу биноси эса икки йил олдин замонавий дераза-ромлар, МДФ эшиклар, алюминий радиаторлар, ламинат пол ва бошқалар билан тўлиқ жиҳозланган. Бу эса бинонинг авария ҳолатида эканлигига асосли равишда шубҳа уйғотади.

«Бугунга келиб, бинонинг олд қисми тўлиқ бузилган.  Қурилиш майдонида на лойиҳа муддати ва на қурувчи ташкилот тўғрисида маълумот бор. Қурилиш бўйича Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (НАПУ)нинг ҳам хулосаси йўқ», – деб хабар берган эди блогер.

Мирзо Субҳонов албатта мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ҳам мурожаат қилган.

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги мутахассислари томонидан аризада кўрсатиб ўтилган важлар жойига чиқиб ўрганилганида блогер томонидан кўрсатиб ўтилган қонун бузилишлари ўз тасдиғини топган. Объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари давлат қонунчилигига риоя этилмаган ҳолда, жумладан, қурилиш ишлари очиқ тендер ўтказилмасдан бошлаб юборилганлиги ва бу бўйича миллий«Албатта, ўша пайтларда Самарқанддаги бирор-бир қурилиш вилоятнинг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг тўғридан-тўғри буйруғисиз амалга оширилмас эди. Бирор-бир қурувчи собиқ ҳоким рухсатисиз қўлида ҳеч қандай ҳужжат бўлмасдан туриб, давлат биносини бузиш ишларини бошлашга журъат эта олмасди», – дейди Kun.uz билан суҳбатда блогер.

Ноқонуний қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз вақтида аниқланиб, тегишли ташкилотларга маълум қилинганлиги ортидан давлат бюджетининг 9,9 млрд сўмлик маблағи талон-торож бўлишдан сақлаб қолинмоқда.

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг жавоб хатида ушбу ноқонуний қурилиш юзасидан 2018 йил 18 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳам шикоят аризаси киритилганлиги маълум қилинди.

Албатта, текширув якунлари бўйича Бош прокуратуранинг хулосаси эълон қилинса ўқувчиларимизга қизиқ бўлар эди.

2018-10-08 18:09:52  |  1787 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация