Наманганда жиноят ишлари суди 34 нафар шахсни оқлади



 
  Расм манбаси : Turon24

Наманган вилоят жиноят ишлари суди томонидан жорий йил давомида 34 нафар шахс оқланган. Бу ҳақда  вилоят суди раиси Давлатмирза Комилов Turon24 агентлигига маълум қилди.

Таққослаш учун, ўтган 2017 йилда вилоятда суд атиги 2 кишига нисбатан оқлов ҳукми чиқарган эди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўн ойи мобайнида 507 киши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

"29 та жиноят иши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидан жамоатчи-ҳимоячи иштирок этди, – дейди Давлатмирза Комилов. – Маҳалла кафиллиги асосида 18 кишига 16 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган."

Суд раисига кўра, 60 та жиноят иши бўйича судга тортилган 87 нафар ёшларга Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши кафиллиги асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

2018-11-13 19:36:28  |  2975 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

2 изоҳлар

Феврал 17, 2022  10:54

1.Отабаев Сардор суди

17.2022

Феврал 17, 2022  10:42

2.Отабаев Сардор суди

Отабоев Сардор суди



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация