Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди



 
  Расм манбаси : Uz24.uz

Вазирлик жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Вазирликка қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, уларнинг ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш.

Мавзуга доир:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари белгиланди

«Энг яхши корпоратив юридик хизмат» танлови ўтказилади

Болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилади

Аdvice.uz бепул ҳуқуқий маслаҳатлар портали 1 июлгача ишга тушади

2019-01-10 17:17:49  |  1966 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация