Атай яширилган топилма учун унинг қийматидан ортиқ жарима солиниши мумкин



 
  Расм манбаси : "Омад ҳамиша келавермайди" фильмидан кадр.

Қиймати ЭКИҲнинг 3 бараваридан ортиқ топилмани яшириш – ҳуқуқбузарлик

Қонунда “топган топалоқ” деган тушунча йўқ: кўча-кўйда бировнинг пули ёки буюмини топиб олсангизу атай яширсангиз, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўласиз. Тўғри, бунинг учун топилма қиймати энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан ортиқ бўлиши керак. «Ҳуқуқий ахборот» канали шу ҳақда эслатма берди.

Яъни, топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 62-моддаси (Топиб олинган мол-мулкни яшириш)да назарда тутилган.

2019-03-29 19:00:45  |  1794 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация