Ҳайвонларни қийнаганлар кўп ҳам қийналмайди: 30 “минималка”гача жарима ва 15 сутка қамоқ таклифлари “ўтмади”



 
  Расм манбаси : Properm.ru

Лойиҳада, дастлаб МЖтКнинг 111-моддаси икки қисмда баён қилинган, унда ЭКИҲнинг 10, 15, ҳатто 30 бараваригача жарима, оғирлаштирувчи ҳолатларда эса 15 суткагача қамоқ кўзда тутилган эди. Муҳокамага чиқарилган вариантда жарималар анча “юмшатилган”

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳа билан, жумладан, 110 (Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) ҳамда 111- (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) моддаларга ўзгартириш киритиш назарда тутилган.

Хусусан, 110-модда биринчи қисми санкцияси фуқароларга – энг кам иш ҳақининг ½ қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 2 бараваригача оширилмоқда (ҳозирда фуқароларга ЭКИҲнинг 1/10 қисмидан ½ қисмигача, мансабдор шахсларга эса – ½ қисмидан 1 бараваригача).

Мазкур модданинг иккинчи қисми (Худди шундай ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса)да белгиланган жарималар миқдори фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 3 бараваридан 5 бараваригача оширилмоқда. Амалдаги таҳрирда бу мос равишда ½ қисмидан 1 бараваригача ва 1 бараваридан 2 бараваригача.

111-моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун жарима ҳозирги ЭКИҲнинг ½ қисмидан 2 бараваригача миқдордан – 1 бараваридан 3 бараваригача қилиб оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган лойиҳада 111-модда икки қисмда баён қилиниб, санкциялари кучайтирилган эди. Биринчи қисм диспозицияси 111-моддада таърифланган ҳуқуқбузарлик билан бир хил бўлиб, айни чоғда жаримани ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача ошириш таклиф қилинган.

Иккинчи қисмда эса худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий чора қўлланилганидан сўнг бир йил давомида такроран содир этилса ёки мазкур ҳуқуқбузарликни содир этишга вояга етмаган шахслар жалб этилса, – айбдорларга ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тайинлаш таклиф этилган эди.

2019-03-12 15:59:51  |  876 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация