Онлайн. Адвокатлар палатасига янги раис сайланди



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференциясида Тошкент шаҳар “BONA-FIDES” адвокатлик фирмаси адвокати Алим Қодирович Эрназаров 129 та овоз билан (бетарафлар 5 та, қарши овоз берганлар бўлмади) Адвокатлар палатасига раис этиб сайланди.

А.Эрназаров турли йилларда Давлат сув қурилиш қўмитаси, “Ўзагроинформ” ишлаб чиқариш бирлашмаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.

2004 йилдан бугунги кунга қадар адвокат сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Адлия вазири Р.Давлетов вазирлик унинг номзодини тавсия қилишда нималарга асослангани тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, А.Эрназаровнинг иш фаолияти ва шахсий фазилатлари синчиклаб ўрганилганини, унинг ўз фаолияти мобайнида масъулиятли барча лавозимларда ўзини ижобий томондан намоён этганини таъкидлади. Янги раиснинг ёшлар билан ишлаш, адвокатура тизимини ривожлантиришда хориж тажрибасини кенг жорий этиш ва ҳамкорликни кенгайтириш, Палата фаолиятини янада шаффофлаштириш каби долзарб вазифаларни сидқидилдан бажаришига ишонч билдирди.

2018-11-17 16:23:29  |  608 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация