«Иккиламчи» гаровга қўйиш осонлашади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектларининг кредитлардан кенг фойдаланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирларни таклиф этди. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган мазкур лойиҳа Президент қарори билан тасдиқланиши кутилмоқда.

Мамлакатимизда гаров ва бошқа таъминловчи мол-мулк тақчиллиги кузатилмоқда. Бу кредиторларнинг қўшимча маблағларни жалб этиш имкониятига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб ёзади Norma.

Кўпинча гаров нарсасининг қиймати кредит миқдоридан анча ошиб кетади. Жаҳон амалиётида гаровга қўйилган мол-мулк яна битта кредит учун гаров бўла олади. Ўзбекистон Фуқаролик кодексида ҳам навбатдаги гаров назарда тутилган. Бироқ амалиётда бу норма қўлланилмаяпти. Лойиҳа муаллифлари ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш учун қонунчиликда мавжуд камчиликларни бартараф этишни таклиф қилмоқдалар.

Шу муносабат билан қуйидаги нормаларни жорий этиш таклиф қилинмоқда: 

қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондириш бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда гаров реестрига гаров тўғрисида ахборот қайд этилган санага қараб календарь навбатида амалга оширилади; 

таъминоти остида мол-мулк олинишини молиялаштирган кредитор, башарти ушбу мол-мулк қарздор тасарруфига берилгандан кейин 15 кундан кечиктирмай гаров реестрига тегишли ёзувни қайд этган тақдирда, мазкур мол-мулк ҳисобига ўз талабларини қондиришда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади;

агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, кредиторнинг имтиёзли ҳуқуқи мажбуриятлар бажарилиши таъминоти сифатида тақдим этилган қарздорнинг мол-мулкидан фойдаланишдан ёки уни сотишдан олинган даромадларга (тушумга) ҳам татбиқ этилади;

аввалги гаровга олувчининг розилиги олинмай гаров реестрига тегишли ёзув қайд этилганда навбатдаги гаровга беришга йўл қўйилади.

Шунингдек:

гаров учун белгиланган ундирувни лизинг, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олди-сотди, ижара, ишончли бошқарув ва бошқа битимлар объекти бўлган, мажбуриятлар бажарилиши таъминоти сифатида чиқадиган мол-мулкка (мулкий ҳуқуққа) қаратиш тартибини;

ёзма битим мавжуд бўлганда ундирув гаров нарсаси ёки кредитор мажбуриятлари бажарилиши таъминоти нарсаси сифатида чиқаётган кўчар мулкка қаратилганда суд буйруғи институтини татбиқ этиш таклиф қилинган.

Маълумот учун: суд буйруғи сўзсиз асослар бўйича соддалаштирилган тартибда (томонларни чақирмай ва ишни судда кўрмай туриб) чиқарилади. Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалардан давлат божи даъво ишини юритиш бўйича ставканинг 50 фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, қуйидаги тартибни белгилаш таклиф этилмоқда:

мол-мулкни умумий тавсифлаш орқали гаров нарсаси, мажбуриятлар бажарилишининг бошқа таъминотини идентификациялашга йўл қўйилади;

мол-мулк билан таъминланадиган мажбуриятни ушбу мол-мулк қийматидан сўндирилиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг юқори суммасини кўрсатиш йўли билан идентификациялашга рухсат берилади;

таъминот битимлари мажбурият бажарилишининг мулкий таъминоти нарсасини тафсилотларсиз умумий тавсифлаш йўли билан тузилиши мумкин;

ундирув қаратилган мол-мулк, талаб қилиш ҳуқуқлари ушбу мол-мулк билан таъминланган гаровга олувчилар ёки бошқа кредиторларнинг талабларига кўра кредитга, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, лизингга ёки қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотилиши, ижарага берилиши мумкин.

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

2018-11-01 16:28:42  |  1904 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация