Омбудсман: гумондор ва маҳкумларни қийноққа солиш давом этмоқда



 
  Расм манбаси : ASIA-Plus

2019 йилда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га маҳкум ва гумондорларга нисбатан ғайриқонуний усуллар қўлланиши билан боғлиқ 138 та шикоят келиб тушган. Бу ҳақда Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев Сенатнинг тўртинчи ялпи йиғилишида ўтган йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботида тўхталиб ўтди.

«Бундай салбий ҳолатларнинг оқибатларига чора кўриш билан чекланиб қолмай бунга олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган тизимли ишлар олиб бориш лозим», — деган Улуғбек Муҳаммадиев.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасининг ўтган йили ноябрда Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган 68-сессиясида Ўзбекистонда тергов ва ЖИЭ муассасаларида қийноқлар қўлланиши мавзуси уч  соатдан ортиқ муҳокама қилинган эди. Ўшанда Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов 2017-2018 йилларда ҳибс ва турмаларда қийноқ қўлланилганига доир 1069 та шикоят келиб тушгани ҳақида рапорт берганди.

2020-05-11 22:40:16  |  2588 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация