Олий суд Ҳайъати қуйи судларнинг 827 шахсга нисбатан жиноий ишлар бўйича қарорларини бекор қилди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Шунингдек, 522 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 576 нафар шахсга нисбатан 1 236 та иш кўриб чиқилди. 827 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинди ва 522 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Бу ҳақда Олий суди расмий вакили Азиз Обидов “Газета.uz”га маълум қилди.

Ҳисобот даврида Республика бўйича жиноий ишлар бўйича судлар томонидан 17 613 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 46,2 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 9486 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.

Етказилган 343,6 млрд сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 3 785 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Мавзуга доир:

2018 йилда жиноий ишларнинг судда кўрилиши 35,5 фоизга камайди

2019-01-10 17:03:00  |  2013 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация