Ишлаётган барча пенсионерлар пенсияни тўлиқ олади



 
  Расм манбаси : Новости Узбекистана

Кўпчилик қатори нафақадаги адвокатларнинг ҳам битта муаммоси ижобий ечим топди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилган.

Фармон билан 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланган.

Шунингдек, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан (Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 202 730 сўм, 8 «минималка» 1 млн 621 минг сўм бўлади) 10 баробаригача (2 млн 27 минг 300 сўм) ошириш тўғрисидаги таклифлар маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар миқдори қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.

Мазкур имтиёз ҳозирда давлат бюджетидан молияланадиган бир нечта тизимда, хусусан, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференциясида ёши катта адвокатлар ўз касб фаолиятини давом эттирган ҳолда нафақаларини тўлиқ олишда адлия вазиридан амалий ёрдам кўрсатишни сўраган эдилар.

2018-12-15 17:43:25  |  2591 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация