Ўзбекистонда жиноятчилик 21 минг 355 тага камайди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото.

Хусусан, ўғрилик жинояти 2018 йилда 6 минг 270 тага камайганлиги қайд этилди

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 10 ойи давомида содир этилган жиноятлар 2017 йилнинг шу даврига қиёсан 35,7 фоизга камайди.

Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бош бошқармаси раҳбари Қутбиддин Бурхонов Turon24 агентлигига маълум қилди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистонда 2017 йилда 59 минг 800 та жиноят қайд этилган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 21 минг 355 тага камайган. Улар орасида ўғрилик жинояти 2017 йилда 10 минг 85 тани ташкил этган бўлса, 2018 йилда 6 минг 270 та шундай ҳолат аниқланган.

Шунингдек, маҳалла институтлари, “Ёшлар иттифоқи”, хотин-қизлар қўмитаси, жамоат ташкилотлари, диний идоралар билан биргаликда маҳалла ҳамда хонадонларда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 9015 та маҳалланинг 2789 тасида ҳеч қандай жиноят содир этилмаган.

2018-11-30 18:51:37  |  1006 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация