«Сардоба иши»: 9 киши ҳибсда, дастлабки тергов муддати 5 ойга узайтирилди



 
  Расм манбаси : Zamin.uz

«Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиши билан боғлиқ техноген фожиа бўйича 9 нафар мансабдор шахс қамоққа олинган, иш ҳажмидан келиб чиқиб дастлабки тергов муддати 5 ойга узайтирилган.

Шунингдек, Бош прокуратура расмий баёнотига кўра, тергов гуруҳи тўғон ўпирилишига табиий офат сабаб бўлгани ҳақидаги тахминдан воз кечган. Экспертиза сув омбори тўғонининг ўпирилишига лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар, қурилишдаги хато ва камчиликлар ҳамда эксплуатациядаги хато ва камчиликлар сабаб бўлганини аниқлангани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 207 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар;

қурилишдаги хато ва камчиликлар;

эксплуатациядаги хато ва камчиликлар.

Ҳозирги вақтда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахс, жумладан буюртмачи «Сирдарё сув қурилиш инвест» ДУК, лойиҳачи «UzGip» МЧЖ, бош пудратчи – «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК, пудратчи ташкилот «Резаксой сув қурилиш» УК, «Тўпаланг Шеробод» ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Сув тошқини оқибатида 4435 та хонадон талафот кўрган. Улардан 2390 таси яроқсиз ҳолга келган, 2045 таси эса таъмирталаб ҳолатда.

Май ойида Бош прокуратура Сардоба фожиаси юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 та тергов версияси текширилаётгани, иш доирасида икки киши қамоққа олингани ҳақида маълум қилганди.

2020-07-27 16:21:15  |  2756 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация