Самарқанд вилоятида жиноятчилик 32 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : Дарё

Хусусан, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 1137 тадан 755 тага, аёллар жиноятлари 741 тадан 623 тага камайган

Самарқанд вилоятида 2018 йилда 5215 та умумий жиноятлар содир этилган бўлиб, 2017 йилга нисбатан 32,1 фоизга (7691 та) камайишига эришилган. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларининг йил якуни бўйича амалга оширган ишлари сарҳисоби бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 1137 тадан 755 тага, хотин-қизлар томонидан 741 тадан 623 тага, ёшлар томонидан 2168 тадан 1584 тага, ишсизлар томонидан 970 тадан 521 тага камайишига эришилган.

Вилоятдаги 1087 та маҳалланинг 466 тасида жиноятлар сони камайган бўлса, 274 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмаган. Ўтган йилда 5008 та низоли оилалар аниқланиб, уларнинг 4776 таси яраштириш комиссиясида муҳокама этилган. Муҳокама натижасига кўра, 4650 та оилалар яраштирилиб, 1583 та ёш оилаларнинг ажрашиб кетиши олди олинган.

2019-01-24 18:36:40  |  1722 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация