Пахта тозалаш корхонасида давлатга 214 млн сўмлик зарар етказилган
72 тонна уруғлик чигит нотўғри сақлаш оқибатида нобуд қилиниб, сохта ҳужжатлар билан ҳисобдан чиқарилган
Сурхондарё вилоятидаги пахта тозалаш корхоналарининг бирида 5 навдаги, умумий қиймати 214,4 млн сўмга тенг 72 тонна сара уруғлик чигит белгиланган тартибда сақламаслик натижасида нобуд қилинган. Кейин эса сохта далолатномалар расмийлаштирган ҳолда чиқим қилиниб, жуда кўп миқдордаги давлат мулки талон-тарож этилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция матбуот хизмати хабарида айтилишича, уруғлик чигитнинг сақланишига мазкур корхонада цех бошлиғи лавозимида ишлаб келган С.С. масъул бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш