МЖтКга Миллий гвардиянинг фуқаролар билан муносабатларига оид моддалар киритилади



 
  Расм манбаси : President.uz

Нормалар қабул қилинса, милиция ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаслик ва уларнинг хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиш ҳуқуқбузарликлари учун бир хил санкциялар қўлланилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 194-1 (Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда 195-1 (Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)-моддалар қўшилмоқда.

Таклиф этилаётган нормалар Кодекснинг амалдаги таҳриридаги ички ишлар органларининг фуқаролар билан муносабатларини тартибга солувчи айни мазмундаги 194 ва 195-моддаларнинг кўчирмаси бўлиб, “ички ишлар” деган сўзлар “Миллий гвардия” билан алмаштирилган. Санкция қисмлари эса ўзгаришсиз кўчириб ўтказилган.

Чунончи, “хизматчининг қонуний талабларини бажармаслик” учун ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 2 бараваригача жарима, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганида эса ЭКИҲнинг 2 бараваридан 3 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланган.

“Хизматчиларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш” учун эса ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ таклиф қилинмоқда.

2019-03-07 20:37:54  |  1882 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация