Алкогол ва тамаки мактабларга яқинлашмоқда: 500 метрлик радиус 200 метрга қисқаради



 
  Расм манбаси : stv-media.tv

Молия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага қўйди

Алкогол ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан 200 метрдан кам бўлмаган радиусда сотишга рухсат берилиши мумкин. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги нормаларга кўра бу оралиқ масофа 500 метрни ташкил этади (2011 йил 5 октябрда қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси).

Лойиҳада МЖтКга 225-8-сонли янги модда киритиш ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра, стандартлаштириш ва техник регламентлар талабларига риоя этмаслик (212-модда) билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишга оид турлари Молия вазирлигининг Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига тааллуқлилиги белгиланмоқда.

Лойиҳа 16 апрелгача муҳокама қилинади.

2019-04-04 19:43:58  |  1852 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация