Тадбиркорликка кўмаклашувчи комиссия аъзолари иш натижаларига қараб мукофот ёки жазо олади



 
  Расм манбаси : tries-personal.ru

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарор билан Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилади. Комиссия ҳар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳудудий гуруҳлар ҳисоботини эшитади, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ахборот киритади.

Қуйидагилар ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгиланди:

- тегишли ҳудудда ҳар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар;

- тегишли ҳудудда, айниқса, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари;

- амалга оширилган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалари, шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

- ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган бўш турган объектлар ва ер участкалари;

- эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳалар.

Шунингдек, ҳар чорак якуни бўйича ишларнинг натижадорлигига қараб, Комиссия қарори билан Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда, уларнинг раҳбарларига эса энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда бир марталик мукофот тўланади.

Шу билан бирга Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача миқдорда лавозим маошидан ушлаб қолиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шаклида жавобгарлик чоралари қўлланади.

2018-09-12 12:08:37  |  2482 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация