Хоразмда жиноятчилик 38 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Жумладан, оғир ва ўта оғир жиноятлар 30 фоизга озайган

Хоразм вилоятида 2018 йилнинг ўтган даврида барча турдаги жиноятлар камайган. Умумий жиноятлар 38,2 фоизга, жумладан, оғир ва ўта оғир жиноятлар 30 фоизга камайган. Вилоятда мавжуд 512 маҳалланинг 248 тасида умуман жиноят содир этилмаган, деб хабар беради ЎзА.

Жорий йил давомида қидирувдаги 175 нафар шахс ушланиб, тергов органларига топширилди. Шундан 87 нафари узоқ йиллардан буён қидирувда бўлган шахслардир.

Хабарда айтилишича, вилоят ҳудудида хизмат қилаётган 361 нафар профилактика инспекторининг барчаси ўзи хизмат қилаётган ҳудудда хизмат турар жойлари билан таъминланиб, уларга имтиёзли кредит асосида “Matiz” ва “Spark” автомашиналари берилган.

2018-12-28 19:04:42  |  2121 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация