Хўжайлида қудуқ ичидан тўрт жасад топилди. Прокуратура 97-модда бўйича жиноят иши қўзғатган



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Марҳумлар – 25 ёшли аёл ва фарзандлари. Болалардан энг каттаси 4 яшар

28 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани, Саршунгул қишлоғидаги қудуқдан уч гўдак ва уларнинг онасининг жасадлари топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати айрим нашрларнинг сўровига жавобан бу воқеа юзасидан изоҳ берди. Унда таъкидланишича, жасадлар 28 март куни соат 07:30 да фуқаро К.К.нинг яшаш хонадони олдидаги 3-4 метр чуқурликдаги айлана шаклдаги қудуқ ичидан топилган.

Улар У.Т. исмли 25 яшар аёл ва унинг фарзандларига тегишли бўлиб, болалардан тўнғичи 4, ўртанчаси 2 ёш, кичиги уч ойлик гўдак бўлган.

Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан кўздан кечирилган. Суд-тиббиёт экспертизаси марҳумларнинг сувда нафас йўллари бўғилиши оқибатида вафот этганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ўша куниёқ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатлар) “а” банди (икки ёки ундан ортиқ кишини) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, тергов бориши устидан Бош прокуратуранинг алоҳида назорати ўрнатилган.

2019-03-31 16:03:10  |  1838 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация