АДВОКАТЛАР ХАВОТИРИ ҚУРУҚ НАЗАРИЯГА АСОСЛАНМАГАН...



 
  Расм манбаси : Адлия вазирлиги

“Мени ҳимоямдаги шахс билан тергов ҳаракатлари ўтказиш жараёнида иштирок этишим учун вилоят ДХХБга чақиришмоқда, масофа 15 км., — дейди адвокат Ойбек Раҳимов. — Терговчи терговни адвокатсиз ўтказиб, масъулиятни зиммасига олмоқчи эмас. Бунча масофага пиёда бориб-келишга эса мен қийналаман, нима қилиш керак?..

Албатта бугунги вазиятда ҳукуматнинг карантинга доир қарорлар қабул қилишда шошилаётганини тўғри тушуниш мумкин, лекин бу жараёнда айрим муҳим муаммоларни ҳам йўл-йўлакай ҳал этиб бориш ҳам зарур деб ҳисоблайман... Агар адвокатларга автомобилда ҳаракатланишга рухсат бериш қўшимча муаммо туғдиради деб ҳисобланса балки тергов ва суд жараёнларини ҳам бутунлай тўхтатиб туриш керакдир... Аммо фуқарони ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилиб қўйиш мумкин эмас!”

Таҳририятдан: Ҳурматли адвокатлар, агар Сизнинг фаолиятингизда ҳам шунақа муаммолар учраётан бўлса бизга ёзинг, зеро, аниқ мисоллар таклифнинг кўриб чиқилиши жараёнини тезлаштириши мумкин!

2020-03-31 04:46:05  |  2922 |   0  | 

21 изоҳлар

Сентябрь 25, 2020  18:17

1.Муса Бескова унсун Мусабековна

Мерос хукуки

Апрел 11, 2020  11:30

2.Саттаров Азиз

Махсус коммисия баенномасига асосан давлатда барча чекловлар ва яшаш койидалири тугри ва асосли белгиланмаганлиги, шу боис давлат хукумати, вазирликлар ходимлари, суд, тергов ва бошка мутасади вакиллар, халкаро нормалар, конституция ва хукукий хужжатлар асосида конунийлик, тенглик, адолат ва инсонпарварлик принциплари эсдан чикиб еки ижросиз колиб кетиши катта хато эканлигини билиш керак ва шарт, хар кандай вазиятда ва шароитда хам инфекция таркалишни олдини олиш билан бирга инсон хукулари паймол булиши у билан бир каторда унга моддий ва маьнавий азоблар берилиши, келажагда инсон соглигига хам катта зарар етказилишини унутиш керак эмас деб хисоблайман, шунинг учун хозирда адвокатларга нисбатдан булвотган эьтиборсизлик, камситиш ва карантин койидаларга амал килган холда юридик ердам беришни чеклаб куйиш (зарур булган халлатлар тугрисида гап кетмокда) умуман хайриконуний деб хисоблайман!

Апрел 02, 2020  20:00

3.Халиков Жамол

Охирги вактда кабул килинаетган карорларга норози буласизми, рози буласизми самара бермаетгандир. Лекин хакикат юзага чикиши аник. Юкорида хамкасбларим келтираетган фикрлари жуда хам уринли. Адвокатлар агар бирдам булсаккина енгиб чикамиз. Бир куч булиб бирлашайлик адолат йулида. Улар бизни бирлашмаганлигимизни билишади ва хохлаган ишини килишади. Куч бирликда. Сабр ва таслим булмаслик асосий мезонимиздир.

Конституциямизнинг 15 моддасига кўра "Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади",16 моддасига кўра "Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас",, 43 моддасига кўра "Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди". Давлатимизда фавқулодда холат эмас, балки карантин жорий қилинган холос. Шундай экан Махсус комиссиянинг фуқароларимизга давлатимизнинг Конституцияси билан кафолатланган ҳимояга бўлган ҳуқуқларини чеклашга ҳаққи йўқ. Махсус комиссиянинг қарори Конституция ва Қонунларимизга зид бўлгани сабабли белгиланган тартибда судга шикоят қилиб шу қарорни бекор қилиш керак.

Апрел 01, 2020  21:56

5.Сабиров Нармамат

Ўзбекистон Ресаубликаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича хайъатида 3.04.2020 йилда иш кўрилиши тайинланган. менга ишонч билдирувчи шахс томонидан ушбу суд мажлисида иштироқ этишим лозимлиги кўрсатилганига қарамасдан мен уларни манфаатини химоя қилиш бўйича адвокатлик фаолиятим билан шуғуллана олмаяпман, махсус комиссиянинг адвоатларга бўлган хатти харакати бизга тушунарсиз бўлиб қолмоқда, вахоланки санитария карантин қоидаларини бузган шахсларда уларни жавобгарликка тортилаётган пайтда ўзини химоя қилиш мақсадида хиоячи ёллаш каби конституцион ҳуқуқи борку, нимага жавобгарликка тортаётган шахсга авто уловда юриш ҳуқуқи берилсаю адвокатга ушбу хуқуқ берилмаса, қани бу ерда қонуннинг устиворлиги, нимага шахснинг конституциявий хуқуқлари паймол қилинмоқда

Апрел 01, 2020  21:34

6.Зафар Таиров

"Химояга булган хукук"ни маъносини чукур тушунмаяптилар шекилли.

Апрел 01, 2020  08:49

7.Адвокат Олимжон Мелибоев

Республика махсус комиссияси қарори билан автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати қайта тасдиқланди ва ОМ палаталари ходимлари шунингдек бошка баьзи идора вакиллари кушилиб руйхат тулдирилди. Ва адвокатлар палатаси раиси томонидан алохида мурожаат килинганига карамасдан ушбу руйхатда адвокатларга жой топилмади. Шундай экан хурматли хамкасблар бир сафар кадримизга йиглаган холда барча ишлардаги иштирокимизни бойкот килайлик. Химоядаги ва манфаатини химоя килаётган мижозларимизга сабабларини тушунтирайлик. Улар хам вактинча тергов харакатларида катнашмай турсин. Курайликчи ХМКО нинг биз ишламаган даврда кабул карорлари канчалик легитим булар экан. Бу карорларнинг канчасини кейинчалик химоя хукуки таьминланмаганлиги важи билан бекор килдирар эканмиз. Узимиз учун узимиз харакат килайлик азиз хамкасблар. Факат бу харакатимиз барча хамкасблар томонидан кувватлансагина таьсир килади. Палата ва худудий бошкармалар рахбариятидан ушбу тадбиримизни мувофиклаштиришни сураймиз. #БОЙКОТ

Мен Тошкент Шахар халкаро хукукий ишлари буйича адвокат лар хаяти-2 адвокатиман, мени тошкент вилояти нурафшон шахрида тошкент вилояти прокуратурасида ва охангарон шахрида шартнома асосида 2 жинойи ишда химоячи сифатида катнашмокдаман, хозирда нима учун суд ва прокуратура органларига рухсат берилган бир вактда биз адвокатларга рухсат йук, нима учун фукаролар химоясиз колиши керак, бу ахир тугридан тугри конституцияга зид равишда инсон хак хукукини купол равишда поймол килишку, хаттоки уруш пайтларида хам адвокатларга чекловлар куйилмаган, дуне буйича олсак хеч каерда адвокатларга чеклов йук, якин кушни Россия, козокистон, киргизистон ва тожикистонларни олсак хам у ерда хам адвакатларга чекловлар куйилмаган, кандай ахвол булганда хам инсон хак хукуки пой мол булиши керак эмас, тиббий ердам керак булган жойда хукукий ердам хам лозим булади!!!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация