Камёб воқелик: она болалари учун 16 млн алимент тўлади!



 
  Расм манбаси : Asr.uz

Ҳайрон қоладиган жойи йўқ: эр-хотин ажрашганидан сўнг 3 бола отаси қарамоғида қолган экан. Қонун бўйича эса фарзандларнинг моддий таъминоти учун ота-она бирдек масъул...

Яқинда Ўзбекистон суд амалиётида илгари кўрилмаган (ҳар ҳолда биз учун шундай) воқеа юз берди. Xabar.uz нашрининг ёзишича, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида яшовчи Ў.М. собиқ хотини Н.дан уч фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган ва... ютиб чиққан.

Хуллас, Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг қарори билан Мажбурий ижро бюроси томонидан Н.дан сўнгги икки йил (2017 йил апрелдан 2019 йилнинг шу даврига қадар) учун 16 млн сўм ундирилган.

Масаланинг ахлоқий томонларини ҳар ким ўз қаричи билан ўлчаши мумкин, албатта. Аммо суд қарори ҳуқуқий жиҳатдан қанчалик асосли?

Хабардан англашиладики, эр-хотин ажрашган пайтда она болалари учун курашмаган ва уларни отасига қолдириб, ўзи Россияга жўнаб кетган. Уч нафар фарзанди отаси билан қолган ва ҳозиргача унинг қўлида тарбияланмоқда.

Қонун бўйича ота, агар умумий фарзандлар унинг қарамоғида бўлса, собиқ турмуш ўртоғидан алимент талаб қилишга ҳақли. Зеро, Оила кодексида вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти ота-она зиммасига юклатилган, улардан бири алоҳида ажратиб кўрсатилмаган. Масалан:

Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. (96-модда).

Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. (97-модда).

2019-04-18 21:40:16  |  166 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация