Ургутдаги 96 та фермер қалампирдан “куйди”



 
  Расм манбаси : ru.depositphotos.com

«General Manchinery Group» МЧЖ номли таъминотчи фирма уларга 2 млн 340 мингта маҳаллий нав кўчатни “хорижники” деб сотгани айтилмоқда

Тошкент шаҳридаги «General Manchinery Group» МЧЖ раҳбарлари Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги фермер хўжаликларига тегишли 70 миллион 200 минг сўм пул маблағларини фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритганликда айбланмоқда. Прокуратура Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатган, ҳозирда Ургут тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Бош прокуратура Инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси бош инспектори Абдували Худоёровнинг ёзишича, деҳқончилик мавсуми аввалида ургутлик фермер хўжаликлари билан «General Manchinery Group» МЧЖ ўртасида аччиқ қалампир кўчати етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Унга кўра, «General Manchinery Group» МЧЖ аччиқ қалампир экилиши режалаштирилган майдонларнинг тенг ярмига (ҳар бир донасини 70 сўмдан) маҳаллий ва қолган қисмига (ҳар бир донаси 100 сўмдан) чет элдан келтирилган аччиқ қалампир кўчати етказиб бериши керак эди. Бунинг учун жорий йил май ойида 177 та фермер хўжалиги ҳисобидан жами 1 миллиард 59 миллион 284 минг сўм пул етказиб берувчининг ҳисобрақамига кўчириб берилади.

Аммо, Прокуратура хабарига кўра, «General Manchinery Group» МЧЖ шартнома шартларини қўпол равишда бузиб, 96 фермер хўжалигига 2 миллион 340 минг дона маҳаллий кўчатни хориждан келтирилган, деб алдаб тарқатган. Оқибатда фермерлар режадаги ҳосилни етиштира олмаган.

Мавзуга доир:

Фермерларни 31 млрд сўмга қарздор қилиб қўйган МЧЖга жиноий иш очилди

2018-12-30 13:00:21  |  1728 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация