Очиқ маълумотларни эълон қилишда мансабдорлар жавобгарлиги кучайтирилади



 
  Расм манбаси : Очиқ маълумотлар порталидан скриншот.

Очиқ маълумотлар порталида тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлик, нотўғри ҳисоботларни тақдим қилганлик учун ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима белгиланиши мумкин

Номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада Кодекснинг 215-моддасига (Давлат статистик ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш) иккита (учинчи ва тўртинчи) банд киритиш таклиф қилинган. Лойиҳа ўзгаришсиз қабул қилинган тақдирда:

– давлат органлари мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлиги, нотўғри давлат статистика  ҳисоботларини тақдим қилганлиги учун энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солинади;

– худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганида жарима миқдори энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваригача оширилади.

МЖтКнинг 215-моддаси амалдаги таҳрирда қуйидагича баён қилинган:

215-модда. Давлат статистик ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши —

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2019-04-15 19:28:19  |  2193 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация