“Қуйи Чирчиқ воқеаси”: жиноят иши 12 кун деганда очилди



 
  Расм манбаси : Газета.uz

Қуйи Чирчиқ туманидаги «Haqiqat izlab» адвокатлик фирмаси адвокати Рустам Джумановга ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтида пичоқ билан ҳамла қилиниб, тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бугун Бош прокуратура томонидан маълум қилинишича, ушбу воқеа бўйича 14 март куни, яъни орадан 12 кун ўтиб Жиноят кодексининг 112-моддаси («Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш») 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилибди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.

Эслатиб ўтамиз, Р.Джуманов билан мазкур воқеа 2 март куни юз берган, эртаси куни у туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, “...ўз хонасида ўтирган вақтида фуқаро У. Ж.  келиб «сен нима учун назорат тартибидаги ишга шикоят ёзасан, сен ароқ ичиб олгансан» деб, пичоқ билан қўрқитгани, (пичоқни) тўсиб олмоқчи бўлган пайтда қўли ва юз қисмига тан жароҳати етганини важ қилиб, унга (У.Ж.га)  нисбатан қонуний чора кўришни сўраган”.

Адвокатлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бугун, ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилган.

“Advokat” журнали ушбу ҳолатга доир воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

2020-03-16 19:44:00  |  1886 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация