1 августдан бошлаб фуқаролардан айрим маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади



 
  Расм манбаси : Depositphotos

Пенсия ва солиқларга доир қатор маълумотномаларни идораларнинг ўзи махсус электрон тизим орқали сўраб олади

2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар юқорида санаб ўтилган маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки” ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайди ва олади.

2019-02-18 16:26:13  |  1762 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация