Омбудсманнинг маҳкумлар ҳуқуқлари ҳимоясига доир ваколатлари кенгайтирилди



 
  Расм манбаси : fa.alalamtv.net

Вакил қамоқда турган шахсларнинг сони ҳақида ахборот олиш, уларни сақлаш ва улар билан муомалада бўлиш шароитларини ўрганиш, қийноқларнинг олдини олишда кенг ваколатларга эга бўлди

“Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ваколатлари кенгайтирилди.

Эндиликда Вакил қамоқда сақлаш жойларига мунтазам кириб туриш орқали қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.

Вакил қамоқда сақлаш жойларига кириб, қамоқда турган шахсларнинг сони ҳақида ахборот олишга, уларни сақлаш ва улар билан муомалада бўлиш шароитларини ўрганишга, қамоқда турган шахслар билан, шунингдек қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг ходимлари билан учрашувлар ва суҳбатлар, шу жумладан холи учрашувлар ва суҳбатлар ўтказишга ҳақли. Бунда мазкур учрашувлар ва суҳбатлар жараёни боришининг баённомаси юритилади, зарур бўлганда техника воситаларидан фойдаланилади.

Шахснинг қамоқда туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишади ва уларнинг кўчирма нусхаларини олади.

У яна қуйидаги ваколатларга эга:

қамоқда сақлаш жойларининг маъмуриятидан қамоқда турган шахсни тиббий текширувдан ўтказишни, унга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатилишини талаб қилади, мазкур тадбирлар ўтказилаётганда ушбу шахснинг розилиги билан ҳозир бўлади;

қамоқда сақлаш жойларининг маъмурияти раҳбарларидан қамоқда турган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар олади;

қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг ғайриқонуний ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) чек қўйиш учун зудлик билан чоралар кўради;

қамоқда турган шахсларни сақлаш шароитлари тўғрисида хулоса тузади ва уни тегишли ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юборади;

тегишли давлат органларига уларнинг қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олишга доирфаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ва таклифлар киритади.

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 15 мартдан кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун билан МЖтКга янги модда киритилиб, Омбудсманнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган мансабдорларни энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 7 бараваригача маъмурий жаримага тортиш белгиланди.

2019-03-15 15:23:04  |  2201 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация