Экология соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

2019 йил 28 майдаги 543-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ўсимликларни йиғиш (63-модда) энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан (2 млн 27 минг 300 сўмдан) 15 бараваригача (3 млн 40 минг 950 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари фақат ғайриқонуний ов маҳсулотларини қабул қилиш учун жавобгарлик мавжуд эди.

Эндиликда ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш (90-1-модда) ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб:

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);

мансабдор шахсларга 7 бараваридан (1 млн 419 минг 110 сўмдан)  10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача)  жарима солишга сабаб бўлади.

2019-05-29 19:01:34  |  2586 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Апрел 05, 2022  11:54

1.Маматқулов Акмалдин

Ёнгоқ ва гилос дарахтлари қастдан кесилса жавобгарлик борми, у қандай ?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация