Олий суд раисининг ўринбосари: Алимент ундиришда янги меъёрлар яхши самара бермоқда



 
  Расм манбаси : Alimenty.ru

Алимент ундириш масаласида қамоқ жазоси ўрнига мажбурий жамоат ишларига жалб этишнинг жорий этилиши ижобий натижа бермоқда. Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров Kun.uz'га интервьюси чоғида шундай фикр билдирди.

“Одамга жазо тариқасида қамоқ қўлланилгани билан унинг оиласининг қорни тўйиб қолмайди. Шу сабабдан мажбурий жамоат ишларига, оиласидан ажратмаган ҳолда, жалб қиляпмиз. Бошқа ҳолатларда ҳам инсонийлик мезонлари асосида иш олиб борилмоқда. Масалан, жазони ўтаётган шахслар, агар улар тузалиш йўлига кирган бўлса, муддатидан олдин озодликка чиқарилмоқда»​, – деди Х. Ёдгоров.

Унинг айтишича, бугунги кунда судлар алиментларни ундириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.

«Кореяга хизмат сафаримиз чоғида у ердаги алимент қарзи​ мавжуд фуқароларимиздан оиласининг фойдасига пул ундириб бердик. Бизнинг юртда уйланиб, кейин кетиб қолган Корея фуқароларидан ҳам алиментларини ундирганмиз», – дея қўшимча қилди Олий суд мулозими. 

2018-11-30 13:57:34  |  1852 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация