Электр ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш ЭТК ҳисобидан бўлади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади. Кўп квартирали турар жойлар ҳамда ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар электр плиталар ўрнатиш техник шартларда назарда тутилган ҳолдагина электр энергияси ҳақини 50 фоизлик чегирма билан тўлай оладилар, деб ёзмоқда Norma.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сон қарорида ана шулар назарда тутилган.

Барча учун бепул

Энди, Қоидаларнинг 52-бандига мувофиқ, барча электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек мавжудлари (ш.ж. индукцион) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади. Илгари ушбу норма фақат ЭҲНАТ тизимига уланадиган, яъни замонавий ҳисоблагичларга тааллуқли эди.

Шу муносабат билан истеъмолчилар тегишли хабарномани олганларидан сўнг келгуси қиёслов хизмати учун тўловни амалга оширмаган бўлсалар, уларни электр энергияси учун тўловни белгиланган қувват бўйича тўлашга ўтказиш тўғрисидаги Қоидаларнинг125-банди ўз кучини йўқотди.

Ўғирланган ёки зарар етказилган ҳисоблагични ким тиклайди?

Ҳисоблагич ўғирланган ёки унга зарар етказилган ҳолларда Қоидаларнинг 98-банди қўлланилади, унга ҳам хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисоблагичлар ҳақидаги норма қўшилди. Хонадон ичида ўрнатилган ҳисоблагични тиклаш истеъмолчининг мажбурияти эканлиги борасида аниқлик киритилди.

Шу билан бирга, зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичлар учун илгаригидек ХУМШ ёки уйни бошқарувчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.

Электр энергияси учун тарифнинг 50 фоизини тўлашга ким ҳақли

Овқат тайёрлаш учун электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали турар жойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина, уйнинг неча қаватлилигидан қатъи назар, электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўлов тўлаш ҳуқуқига эга. Илгари фақат 10 қаватдан баланд уйларнинг аҳолиси ана шу ҳуқуққа эга эди.

Шуниси муҳимки, электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввалбошдан мазкур электр плиталарнинг қуввати ҳисобга олинган кўп квартирали турар жойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу уйларда электр қурилмаларни (трансформаторлар, куч кабеллари, тақсимлаш шчитлари, коммутация аппаратлари, электр узаткичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш техник шартларда кўрсатилган қувватни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.  

Ҳужжат 2018 йил 22 октябрдан кучга кирди.

2018-10-26 20:31:37  |  2307 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация